Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Республика олий таълим муассасаларига 2019/2020-ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси президентининг қабул тўғрисидаги қарори асосида қабул режалари тасдиқланган кундан бошланади.

Олий таълим тизимига оид энг сўнгги ва расмий ахборотлар билан бевосита вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтмоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танишиш мумкин, дейилади вазирлик хабарида.