«Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида жамоатчиликка тўлиқ маълумот олиш учун «Telegram-бот"ни ишга туширди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» матбуот хизмати хабар берди.

Буни амалга ошириш учун Telegram мессенжерига кириб, MIBINFOTOBOT бўлимини танлаш лозим. Сўнгра телефон рақам киритилади ва «газ» қисмини танланади. Сўнгра шахсий ҳисоб рақами билан газ ҳисоблагичдаги кўрсаткич юборилади.

Telegram-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этади.