2019 йил 28 апрель куни Навоий шаҳар Агрономлар кўчасида яшовчи Ш. О. маст ҳолда, Толстой кўчасида яшаган В.В.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ ва қўли билан уриб жароҳатлаган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада В.В. воқеа жойида вафот этган. Ш. О. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.