2 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокалар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизлкни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

3 май куни Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.