Американинг Harlem Globetrotters томоша баскетбол жамоаси 30 апрель куни Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-мактабга ташриф буюрди. Баскетболчилар Фатима Листер ва Жулиус МакКларкин ўқув ўйини, мастер-класс ва мактаб ўқувчилари ўртасидаги буллингга (зўравонлик) қарши тренинг ўтказди, дея хабар қилди «Наманган ҳақиқати» газетаси.

Жамоа ташрифи АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг спорт дипломатияси ва буллингга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида ташкиллаштирилди.

Жамоа ўйинчилари Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари мактабларида буллингга қарши тақдимотлар ўтказади. Ўйинлар вақтида тўп билан эпчиллик машқлари ва юмор орқали баскетболчилар ўқувчи ва ўқитувчиларга буллингга қарши қандай курашишни ўргатади.

Фото