Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли манзил-колония тезкор ходими подполковник А. Аброров ўз хизмат хонасида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, А. Аброровнинг (1982 йилда туғилган) жасади 28 апрель куни тахминан 9:30 да топилган. У спорт велотренажерининг рул қисмига хизмат кийимининг чарм камари билан бўйин қисмини сиртмоқ қилиб, унга ўзган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасида ўлим бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида юзага келган механик асфиксия, мия ва ўпка шишиши оқибатида келиб чиққани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.