1 май куни Каспий денгизи ҳудудидан Ўзбекистонга нам ҳаво оқимлари кириб келади, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзгидрометга таянган ҳолда.

Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечаси ва эрталаб, куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи — +20…+25 даража атрофида бўлади.

2−4 май кунлари бутун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли об-ҳаво ҳукмронлик қилади, бу муддатда ёмғир ёғиш эҳтимоли жуда паст.

Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, 2−3 май кунлари кундузи — +20…+25 даража атрофида бўлади, 4 майдан Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келишни бошлайди, кундузги ҳарорат ошади, айниқса шимоли-ғарбий ҳудудларда +23…+28 даража, айрим жойларда эса +30…+32 даражага қадар кўтарилади.

Синоптикларнинг қайд эишича, бундай об-ҳаво ушбу давр учун меъёрий ҳолатдан ўртача 3−5 даража юқори демакдир.