Индонезия президенти Жоко Видодо пойтахтни Жакартадан Ява оролига кўчиришга қарор қилди, дея хабар берди Meduza.

Аҳолиси атрофидаги шаҳарлари билан қўшиб ҳисоблаганда 30 миллион кишини ташкил этувчи Жакарта аҳоли сонининг ҳаддан зиёд ортиб кетгани, тирбандликлар ва сув тошиш эҳтимоли юқорилидан азият чекмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, шаҳар ҳар йили 15 мс сув остига кириб бормоқда.

Индонезия миллий ривожланишни режалаштириш вазири Бамбанга Брожонегоро янги пойтахт жойи ҳозирча танланмаган. Улар орасида Калимантан оролидаги Палакарая шаҳри ҳам бор.

Пойтахтни кўчириш ишлари 10 йилгача муддатни талаб қилиши мумкин. Кўчириш учун қанча маблағ талаб этилиши номаълум, аммо ҳукумат бунга хусусий инвесторларни жалб қилишни режалаштирмоқда.