Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.

Жумладан,

подполковник Торебеков Бахтияр Исмандиярович, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Искендеров Полат Конисбаевич, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Камалов Жасурбек Уразбаевич, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Салиев Исак Мамутжанович, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Журакулов Бунёд Арзикулович Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Хамидов Дониёр Неъматович, Андижон вилояти Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

майор Худойбердиев Жасурбек Рахмонжонович, Андижон вилояти Андижон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.