2019 йил 29 апрель куни Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

«Алоқабанк» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, «Соса-соla Ichimligi» қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

«Road Show» дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича «Invest in Uzbekistan» ахборот кампанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.

2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.