Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни Ўзбекистондан ноқонуний равишда олиб чиқилишига чек қўйди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси «Урганч аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан «Урганч-Москва» йўналиши бўйича Ўзбекистондан учиб кетаётган фуқаро Ш. С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу фуқаро томонидан олиб ўтилаётган 3000 АҚШ доллари ўзга шахсга тегишли эканлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан текширув жараёнида, юқоридаги 3000 АҚШ доллари аслида фуқаро Ж.М.га тегишли бўлиб, ушбу меъёридан ортиқ хорижий валюталарни фуқаро Ш. С.дан божхона назоратидан олиб ўтиб беришини сўраганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.