2019 йил 27 апрель куни Хоразм вилояти Хива туманида яшаган М.А.бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасини Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги натижасида автомашина йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада ҳайдовчи М.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг йўловчиси, Андижон тумани Кенгаш маҳалласида яшаган Х.И. исмли аёл касалхонада вафот этган.

Автомашинада бўлган яна 2 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.