Шу йилнинг 25−26 апрель кунлари Қозоғистоннинг Қарағанда давлат университетида хорижий тиллар бўйича талабалар халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали хабар берди.

Унда Германия, Туркия, Хитой, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистондан жами 200 нафар талаба иштирок этди.

Мазкур олимпиадада қатнашган Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари хитой тили бўйича биринчи, немис тилидан иккинчи, француз ва инглиз тиллари бўйича учинчи ўринларни қўлга киритишди.

СамДЧТИнинг қуйидаги талабалари совриндорлар қаторидан жой олишди:

Чарос Ҳамдамова — биринчи ўрин (хитой тили);

Виктор Сундеев — иккинчи ўрин (немис тили);

Шахзода Аслиева — учинчи ўрин (инглиз тили);

Александра Куртова — учинчи ўрин (француз тили).