Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 26 апрел куни Самарқанд шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда Zarnew.uz хабар берди.

Унда шаҳар аҳолиси билан бирга вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам фуқаролар иштирок этди.

7 соатдан ортиқ вақт давом этган оммавий сайёр қабулда 272 нафар фуқаронинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятини қурилиш ва архитектура, йўл, коммуникация тармоқларига оид масалалар ташкил этди.

Муддат талаб этиладиган мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Мурожаатлар ижро ҳолати 1 май куни вилоят ҳокимлигида муҳокама этилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 14 октябр куни Самарқанд шаҳрида ўтказган сайёр қабулида 300 га яқин мурожаат қабул қилинган эди.