«Сувсоз» корхонаси 24 апрелдан Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Пойтах ҳокимияти янги нархларни 2 апрелда тасдиқлаган.

Ичимлик суви тарифлари 2018 йил январида белгиланган ҳар куб метри учун 100 сўм миқдоридаги махсус устамани ўз ичига олади.

Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда явчи аҳоли учун 1 куб метр сув нархи эндиликда 1050 сўм (бунга қадар — 850 сўм), марказлаштирилмаган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўм (615) этиб белгиланди.

Хусусий сектордаги канализацияга уланган уйларда тариф 615 сўмдан 715 сўмга оширилган бўлса, канализациясиз уйларда ўзгаришсиз 380 сўмлигича қолди.

Ҳисоблагичсиз, канализацияга уланган ва ички чаноқ, унитаз, ўз иситиш қурилмасига эса ванна (баня) ёки душга эга бўлган уйларда киши бошига тўлов 8933,22 сўмдан апрелда 9083,15 сўм, май ойидан бошлаб эса 10116,43 сўмга оширилади.

Бунга қадар совуқ сув тарифлари ноябрь ва декабрда оширилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистонда совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари инвентаризациядан ўтказилиб, аҳолига ичимлик суви тарифлари ва меъёрлари қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар қилинган эди.