2019 йил 25 апрель куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Ўртасарой кўчасида яшовчи М.А. ва Юқоричирчиқ тумани Суракент қўрғонида яшовчи Н.Т. Ўртачирчиқ тумани Мустақиллик маҳалласида, маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли бир-бирларига пичоқ билан тан жароҳати етказган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида М.А. ва Н.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.