Жума куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкентнинг Миробод туманлараро судида Амир Темур кўчасидаги 45-уйда яшовчи аҳолини кўчириш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш давом эттирилди. 1927 йилда темирйўлчилар учун қурилган ва Мингўрик қадимий шаҳарчаси яқинида жойлашган уйни ҳудудни ободонлаштириш доирасида бузиш режалаштирилган эди.

Суд Одилбек Ҳазратқулов раислиги остида бўлиб ўтмоқда. Биринчи суд мажлиси 19 апрель куни бўлиб ўтган. Унда Me’mor Mexanizatsiya Qurilish (MMQ) қурувчи компанияси икки фуқаро — Владислав ва Ольга Замановларнинг кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тўхтатишни сўраб судга мурожаат қилган.

45-уй. Фото: «Газета.uz»

Мажлисда Владислав Замонов Қурилиш, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳавий ИТИнинг архив ҳужжатларига кўра, 45-уйнинг остида 8 метр чуқурликда минарал линза ва ер ости сувлари борлиги ер ости автотураргоҳи қурилишига имкон бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Суд мажлисида иштирок этган Маданият вазирлиги Маданий ёдгорликлар департаменти кадастр хизмати бошлиғи Шерматжон Шеримбетов бино архитектурасининг ўзига хослиги ва ёши асосида 45-уйнинг тарихий аҳамияти аниқланганини маълум қилди. Хулосаларга кўра, 45-уй 2019 йил 15 мартдаги баённомага кўра, муҳофаза қилинувчи объектлар рўйхатига киритилган.

Фото: Амалия Арсланова-Ибрагимова.

Кейинги суд мажлиси 14 май куни бўлиб ўтади. Владислав ва Ольга Замановлар ишини бирлаштиришга қарор қилинди.