24 апрел кунининг илк мусобақалари 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилди. Унда велоспортчи қизлар ғолиблик учун 20 км масофани босиб ўтишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Финишга биринчи бўлиб қозоғистонлик спортчи Уляна Сухоребрик етиб келган бўлса ундан атиги 6 сония ортда қолиб ўзбекистонлик Янина Кускова келди. Учинчи ўрин эса Гонконгдан ташриф буюрган спортчига насиб этди. Кумуш медали соҳибига айланган Янина Ўзбекистон терма жамоасига илк медални олиб келди.

Бугун кун давомида ўғил болалар ва йигитлар ўртасида ва U-23 эркаклар ўртасида ҳам индивидуал пойгалар ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, велошоссе бўйича 39-Осиё чемпионатининг мусобақаларида 40 дан ортиқ мамлакатдан 600 нафар спортчи иштирок этмоқда.