23 апрел куни кечки соат 21:00—22:00 ларда бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳолини ҳозиргача электр энергиясиз қолдиряпти. Бу ҳақда Zarnews.uz сайтида хабар берилди.

Бугун эрталаб Ургут туман ЭТК бош инженери билан боғланилганида у кеча кечки пайт бўлган кучли шамол ва ёмғир аксарият подстанцияларга, айрим жойларда электр узатув симларига, симёғочларга зарар етказганини маълум қилган.

Инженернинг сўзларига кўра, муаммони бартараф этиш учун муаммо юз берган жойларга электр тармоқлари корхонаси ходимлари жалб қилинган. Аммо, эрталабдан ёғиб турган ёмғир уларнинг ишини қийинлаштиряпти.

Ҳозирги ҳолатда Ургут туманининг аксар ҳудудларида узлуксиз электр энергия етказиб бериш тикланган. Баъзи бир мураккаб ҳудудларда туман ЭТК ходимлари иш олиб боришмоқда ва яқин вақтда у ҳудудларга ҳам узлуксиз электр энергияси узатила бошланади.

Вазиятни вилоят ЭТК бош муҳандиси Комил Оқилов Ургут туманига келиб назорат қилмоқда.