2019 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан Республика суд экспертизаси марказини 2019−2020 йилларда замонавий ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида 106 турдаги 645 та жиҳозлар харид қилинади. Дастурни амалга ошириш учун жами 3 млн 326 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.