21 апрель куни Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига таяниб.

Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд. Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўтган якшанба куни Шри-Ланкада серияли портлашлар содир бўлди. Энг камида 310 киши ҳаётдан кўз юмди, 450 дан зиёд киши жароҳатланди.