Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо бошчилигидаги делегация шу йилнинг 14−21 апрель кунлари Тошкент давлат стоматология институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Ташриф давомида Сонг Жу Хо институтнинг докторантлар, магистрлар, клиникалар ва талабалар учун маърузалар ўқиди.

Қолаверса, Сеул миллий университети ректори стоматология ва протезларни ўтказиш, юз-жағ соҳасида институт ходимлари ва талабалар билан биргаликда бир нечта операциялар ўтказди.