Шу кунларда Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кеча аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсида 91 кг, силтаб кўтаришда 113 кг ва икки кураш натижаси кўра 204 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсиндириб, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Осиё чемпионати. Нинбо, Хитой.

Аёллар -55 кг

1. Лиао Кю Юн (Хитой) — 224 кг

2. Хидилйн Диаз (Филиппин) 209 кг

3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) — 204 кг

Маълумот учун: мазкур мусобақага 6 нафар ўзбекистонлик атлет йўл олган, ҳозиргача Адҳамжон Эргашев (-67 кг) тўртинчи ва Достон Ёқубов (-73 кг) бешинчи ўринни эгаллаган эди. Олдинда яна уч нафар спортчи Суннатилла Ўсаров (-102 кг, 26 апрел), Акбар Жўраев (-109 кг) ва Долера Давронова (-87 кг, 27 апрел) қитъа чемпионати баҳсларида иштирок этади.