2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Жарариқ маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Х.У. 2019 йил 17 март куни туғилган ўғлини фуқаро Н.Н. исмли аёлга 4 млн. сўмга сотиб, келишилган пулнинг 1 млн. сўмини Хўжагузар маҳалласида олаётган вақтида қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.