Айни кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. 3 хатлаб сакраш секторида стартга чиққан Рио олимпиадасининг иштирокчиси Руслан Қурбонов 16.93 метр натижа қайд этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳеч бир спортчи унинг натижасини қайтара олмади ва Руслан ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.