19−21 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичига мезбонлик қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик қизлар гуруҳ баҳсларида (5 та тўп, 4 та булава ва 3 халқа) 44.300 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу борада мутлақ устунлик кутилганидек, россиялик гимнастикачилар томонда бўлди — 50.300 балл. Кучли учликни эса украиналик қизлар якунлаб берди (42.600 балл).

Таъкидлаш жоиз, бу ўзбекистонлик гимнастикачилар учун жаҳон кубогининг ушбу йўналишида қўлга киритилган дастлабки медаль бўлади.

Бадиий гимнастика. Жаҳон кубоги босқичи. Тошкент.

Гуруҳ баҳслари.

1. Россия — 50.300 балл

2. Ўзбекистон — 44.300

3. Украина — 42.600

Шунингдек, қолган йўналишда ҳам ўзбекистонлик қизлар юқори ўринларни қўлга киритиш билан бирга, жаҳон рейтинги учун муҳим очколарни ҳам жамғаришди.