Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида Қўқон шаҳридаги Мусиқали драма театри биносида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тадбиркорлар фойдасига ҳамда алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижро этилиши, алиментдан қарздорларни ишга жойлаштириш ҳамда ажрашган оилаларни яраштириш масаласига бағишланган сайёр оммавий қабул ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу тадбир доирасида минг нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 50 дан ортиқ ташкилот 560 га яқин бўш иш ўринни билан иштирок этди. 86 нафарга яқин қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилиши таъминланди.

Шу билан бирга 164та ижро ҳужжатлари бўйича 256 млн. сўмга яқин алимент пуллари ундирилишига, бу билан 186 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оила яраштирилди.

Тадбирда 18та сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, алимент тўловлардан мунтазам бўйин товлаб келган 14 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, тадбир давомида 17 та ижро ҳужжатлари юзасидан 13 нафар тадбиркорлар манфаатига 383 млн. сўмдан ортиқ зарар пуллари ундирилиб, тадбиркорларнинг келгуси фаолиятларини юритишларида амалий ёрдам кўрсатилди.