Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жорий йилнинг 18 апрель куни соат 05.00ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган Н.Н. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинани «Тошкент-Термиз» йўлининг 971-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи И.Ж. бошқарувидаги «Исузу» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Дамас» автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.