1 майдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича доимий рейсларни амалга оширади. Ҳафтада икки марта парвоз қилувчи самолётлар бир мартасида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга қўниб ўтади.

МАК матбуот хизматининг хабар қилишича, рейслар чоршанба ва пайшанба кунлари Boeing-767 самолётларида амалга оширилади.

Чоршанба

  • HY-551 Тошкент 06:45 — Жакарта 21:00 (Куала-Лумпур орқали)
  • HY-552 Жакарта 22:30 — Тошкент 07:00 (пайшанба)

Пайшанба

  • HY-553 Тошкент 21:25 — Жакарта 09:25 (жума)
  • HY-554 Жакарта 10:50 — Тошкент 21:35 (жума, Куала-Лумпур орқали).