Малайзиялик актёр ва модел Далер Юсуф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси этиб тайинланди. 18 апрель куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов актёрга бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Далер Юсуф (ҳақиқий исм-шарифи — Далер Ҳамроқулов) — асли Сурхондарё вилоятидан. Актёр профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган, Малайзия, Сингапур ва Индонезия каналларида эфирга узатилган 10 дан ортиқ бадиий фильм ва сериалларда, шунингдек, мусиқий клип ва телерекламаларда суратга тушган. Далер Юсуф кино ва мода соҳасида бир қанча мукофотларни қўлга киритган.

Туризм бренд элчиси ўз вазифасига киришиб, Малайзия жамиятини Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаёти билан таништиришни бошлаб юборди, дея қайд этди матбуот хизмати. Далер Юсуф республиканинг маданий-тарихий ва архитектура ёдгорликлари акс этган фото ва видеоматериалларни эълон қилмоқда. Актёр фан-клуб учун Ўзбекистон ташриф ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тақибчилари ўртасида республиканинг маданий-тарихий ёдгорликлари ҳақида викториналар ўтказишни режалаштирмоқда.