Ҳукуматнинг 2019 йил 16 апрелдаги қарори билан президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 81 та ташкилот мавжуд эди.