Намозов Нодир Баҳриллаевич Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Нодир Намозов (1978 йилда туғилган) Тошкент молия институти (2005), Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини (2009) тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси компьютер гуруҳи давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.