Ўзбекистонда биринчи чоракда 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Йил бошидан буён прокуратура органлари 3212 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилди (2018 йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган). Шундан 1756 (1819) нафар шахсга нисбатан 1129 (1183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

Ўтган давр мобайнида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.