17 апрелга ўтар кечаси Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида содир бўлган ёнғин ва газдан заҳарланиш натижасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Екатеринбургдаги бош консулхонаси маълумотига таяниб хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барча Сурхондарё вилоятидан:

  • Менгтошев Шуҳрат Уралович (22.08.1989);
  • Қурбонов Акбарали Саидмуродович (23.11.1995);
  • Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович (18.11.1998);
  • Чориев Исроил Равшанович (18.10.1996).

Ўзбекистонликлар Екатеринбургга 15 апрель куни Академик тумандаги қурилиш объектларидан бирига ишга жойлашиш учун келган.

Айни пайтда ваколатли органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган.

Бош консулхона марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олингани ҳамда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини маълум қилди.