13−14 апрель кунлари Тошкент вилоятида «Биз тоза тоғлар тарафдоримиз» экологик акцияси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.Акция иштирокчилари «Чимён» дам олиш зонаси ҳудудини куз ва қишда тўпланиб қолган маиший чиқиндилардан тозалади. Биринчи куни ҳашарда чиқинди солинган 1075 та халта тўпланди. Йиғилган чиқиндилар 12 куб метр ҳажмли чиқинди ташиш машинаси ҳамда маиший чиқиндиларни ажратиб йиғиш учун мўлжалланган стационар чиқинди контейнерларини тўлдирди.

Тадбир shiPOWnik тоғ чанғи-фрирайдерлар жамияти ташаббуси билан ташкил этилди. Акцияни Экология қўмитаси, Туризм қўмитаси ва «Махсустранс» компанияси қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, 11−17 март кунлари Тошкентда Hashar Week акцияси бўлиб ўтди, унда иштирокчилар 1,5 тоннадан зиёд сараланган чиқиндиларни тўплади.