2019 йилнинг 15−17 май кунлари ўтказилган «Ўзбекистон нефть ва гази 2019» 23-халқаро кўргазмасида 74 та компания қатнашади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» матбуот хизмати хабар берди.

Кўргазма Ўзбекистон нефть-газ соҳасидаги муҳим аҳамиятга эга воқеа бўлиб, халқаро нефть ва газ компаниялари учун сўнгги ютуқ ва ишланмаларини намойиш этиш майдони ҳамда етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчиларнинг учрашув жойи ҳисобланади.

Халқаро кўргазмада қатнашиш учун бугунга қадар Австрия, Озарбойжон, Арманистон, Германия, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Корея Республикаси, Монако, Россия Федерацияси, Сингапур, Туркия, Украина ва Швейцария каби каби давлатларнинг 74 та нефть-газ тармоғи пешқадамлари бўлган компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этиши ҳақида маълум қилди.

Ушбу халқаро тадбир Ўзбекистон нефть-газ саноати салоҳиятини намойиш этиш орқали соҳа равнақига пухта замин яратади. Шу билан бирга, иштирокчилар нефть ва газ қазиб олиш, углеводородларни ташиш, қайта ишлаш борасида эришилган муваффақиятлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлади, дейилади матбуот хизмати хабарида.


https://t.me/ao_uzbekneftegaz