Тошкент ИИББ «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги скейт майдончада содир бўлган можарога изоҳ берди. Икки эркакнинг ёшларга тан жароҳатлари етказгани тасвирланган видеони «Газета.uz» мобил мухбири таҳририятимизга йўллади.

Бошқарма маълумотларига кўра, можаро 14 апрель куни тахминан 23:00 да 40 ёшли А. М. 28 ёшли Э. Т. Ва 22 ёшли П. К., К. К. ва Р. Х ўртасида юзага келган.

Ҳодиса жойига етиб келган патруль-пост хизмати гуруҳи ҳодисанинг янада кескинлашувининг олдини олди, дейилади хабарда. П. К., К. К. ва Р. Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар Яккасарой туман маъмурий судига тақдим этилган.

Видео

YouTube