2019 йил 12 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ғайрат маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи Б.Н. А.Темур МФЙ Тиллатопган кўчасида 8 кг 890,3 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.