Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов хитойлик инвесторлар Жанг Жианли ва Менг Жунфенг билан учрашди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида инвесторлар пахтани қайта ишлаб ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш истагини ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.

Меҳмонларга вилоятнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, божхона ва солиқ имтиёзлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.