Ҳукуматнинг 2019 йил 12 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ҳужжатга мувофиқ, марказ фаолиятининг асосий мақсади транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

Марказ транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этади.

Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Марказга транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.