Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатларини боғловчи янги халқаро Самарқанд-Туркистон автобус қатнови ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида хабар берилди.

Рейслар ҳар куни соат 18:00 да «Олтин Ўрда» автовокзалидан «Самарқанд» автовокзалигача қатнайди.Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхташ жойлари бор.

Маршрутни очиш Ўзбекистон ва Қозоғистонга саёҳатчилар оқимини ошишига ёрдам беради, дейилади хабарда.