Париждаги машҳур Нотр-Дам ибодатхонасида (Notre-Dame de Paris) кучли ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Reuters. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода черков устидаги улкан аланган ва қора тутунни кўриш мумкин.



Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг юқори қаватларида юзага келган. Ҳодисага айни вақтда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб бўлиши мумкин.

Ибодатхона сўнгги вақтларда реставрация қилинаётган эди. Бино деворларига қурилиш ҳавозалари ўрнатилган. Апрелда қурувчилар бино томида гумбазнинг тарихий қиёфасини тиклаш борасида иш олиб борди.

Ибодатхонага 1163 йилда асос солинган.