2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банкнинг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошди.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди.