Жиззах вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида турмуш шароити оғир ва имконияти чекланган хотин-қизларнинг 59 нафарига ногиронлик аравачаси, 42 нафарига эшитиш мосламаси топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоят марказидаги «Яккасарой» тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган хайрия тадбирида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

-Қизим Шаҳноза 19 ёшда, — дейди зарбдорлик Олтиной Тошбекова. — I гуруҳ ногирони. Шу чоққача ногиронлик аравачиси йўқлиги боис бирор жойга чиқишга қийналардик. Бугун берилган ногиронлик аравачаси мушкулимизни осон қилади. Шу биргина мадад ҳам кўнглимизни тоғдек кўтарди.