Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Янги раҳбарият 12 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида бўлиб ўтган кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида таништирилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги президентнинг 2 февралдаги фармони билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги базасида ташкил этилган эди.