Jizzakh Petroleum Тошкент аэропортида самолётларга хизмат кўрсатиш учун янги замонавий ёқилғи қуйиш мажмуасини қуриш ва фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.

Қарор «республика аэропортларини авиация ёқилғиси билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида республика аэропортлари орқали парвозларни бажаришга чет эллик авиакомпанияларни жалб қилиш, шу жумладан, ҳаво кемаларни авиация ёқилғиси билан таъминлаш, авиация ёқилғисини етказиб бериш жараёнларига бозор механизмларини жорий қилиш орқали кўрсатиладиган аэропорт хизматларининг тижорат жозибадорлигини юксалтириш"га қаратилган.

Jizzakh Petroleum ҚК 2017 йил июнида «Ўзбекнефтгаз» ва Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба тузилмаси) билан ҳамкорликда ташкил этилган. Лойиҳага кўра, унинг устав фондидаги «Ўзбекнефтгаз» улуши 60 фоиздан 30 фоизга камайтирилиб, чет эллик таъсисчиларнинг улуши 40 фоиздан 70 фоизга оширилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Jizzakh Petroleum`га бепул фойдаланиш учун Сергели туманида 72- ҳарбий шаҳарча ҳудудаги «Марказий ёқилғи базаси» худудининг 10 гектарлик фойдаланилмайдиган қисми берилиши кўзда тутилган.