Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Рустам Жангабоев антидопинг қоидаларини бузганликда айбланиб мусобақалардан вақтинча четлатилди, дея хабар берди Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) сайти.

2018 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибининг допинг намунасидан ўсиш гормони (пептидли гормонлар (S2)) нишонлари топилган. Спортчи вақтинчалик мусобақалардан четлатилди.

Рустам Жангабоев антидопинг қоидаларини бузмаган бўлса, тегишли қарор эълон қилинади, дейилади IWF хабарида.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерациясининг биринчи вице-президенти Шахрулло Маҳмудов «Газета.uz"га изоҳ берар экан, Ўзбекистон томони допинг намуна таҳлили натижаларига рози эмас ва аппеляция беришни мақсад қилган. Унинг сўзларига кўра, Рустам Жангабоев ҳам тақиқланган моддаларни истеъмол қилганини рад этмоқда.