Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 10 апрель куни Нью-Йоркда профессионал рингдаги олтинчи жангини ўтказди. NABF Junior Heavyweight Title камари учун баҳсда у америкалик Брендан Барретни мағлубиятга учратди, дея хабар берди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Жанг бошланишидан бир кун аввал Баҳодир Жалоловнинг (6−0−0, 6 КО) рақиби ўзгарди. Америкалик Донни Палмер ўрнига рингга 37 ёшли Брендан Баррет (7−3−2, 5 КО) чиқди. Сурхондар вакили бўлмиш Баҳодир биринчи раунддаёқ Барретни нокаутга учратиб, NABF Junior Heavyweight Title камарини қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси ҳисобланган Баҳодир Жалолов миллий терма жамоага қўшилган ва 16−27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.