Умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзодларни тайинлашда янги механизм жорий этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда мазкур жараён вакант директор лавозими бўйича эълон бериш, номзодларни тавсия этиш, номзодларни сайлаш, сайлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш, лавозимга тайинлаш каби 5 та босқичдан иборат бўлади.