5 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида яшовчи 24 ёшли Н.Р. исмли аёл Боботоғ маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида ўзаро жанжал сабаб Дўстлик маҳалласида яшовчи 35 ёшли Д.М. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, Н.Р. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.